30 Ноябр 2022 йил 348

Навоийа сектор раҳбарлари карманалик ёшлар билан учрашди

 Бугун вилоят ИИБ бошлиғи,  Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи  ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида 3-сектор ҳудудидаги ёшларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганиш мақсадида карманалик ёшлар билан учрашди.

Учрашув аввалида сектор раҳбарлари сўзга чиқиб халқ дарди ва ташвишларини тинглаш, муаммоларини имкон даражасида ҳал этиш бугунги кун раҳбарлари олдидаги муҳим вазифа эканлигини таъкидлади.

Ёшлар билан ўтган қизғин йиғинда мурожаатларнинг аксарияти бандлик, субсидия, имтиёзли кредит ҳамда ижтимоий ёрдам  масалалари ташкил этди.  Уларнинг баъзилари жойида ҳал этилган бўлса, баъзилари амалга оширилиши бўйича ташкилот масъулларига топшириқлар берилди.

 

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати

Text to speech