30 Декабр 2020 йил 367

Навоийда 1 йилдан буён фуқарони алдаб келаётган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

        1989 йилда Хатирчи туманида туғилган Навбаҳор МФЙда яшовчи А.У ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растарата қилиш йўли билан талон торож қилиш мақсадида, таъминотчи сифатида рўйхатдан ўтганлигидан фойдаланиб, ўзи раҳбарлик қилаётган “EUROASIAINVEST” МЧЖ номидан, фуқаро Т.Шга имтиёзли кредит асосида тикув машинаси олиб бериш юзасидан у билан 2019-йилнинг 20-декабрь санасида шартнома тузган. Шартномага асосан “Асакабанк” АТБнинг Навоий вилояти филиали орқали “EUROASIAINVEST” МЧЖ ҳисоб рақамига 16 млн. сўм пул маблағларни кўчириб олиб, Т.Шга тикув машинкаларни етказиб беришдан бўйин товлаб, ихтиёрига ўтган 16 млн сўм пул маблағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

      Мазкур ҳолат юзасидан А.Уга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 167-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

             Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech