15 Январ 2023 йил 376

Навоийда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан волейбол спорт мусобақаси ўтказилди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барча юртдошларга ғурур-ифтихор бағишлайди. 

Сўнги йилларида бу борада Ички ишлар органлари тизимида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатимизни халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида Ички ишлар органларида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Соҳага истеъдодли ёшларни танлаш ва профессионал спортчиларни тайёрлаш бўйича узлуксиз тизим яратилди.

Ана шундай спорт тадбирларидан бири 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича “Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди. Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш, спорт турларини оммалаштириш ҳамда уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган спорт тадбирида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг барча таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлимларидан жами 16 та жамоада 160 нафар ходимлар иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда 3-ўринни Қизилтепа умани ИИБ жамоаси, 2-ўринни Конимех тумани ИИБ жамоаси ҳамда фахрли 1-ўринни Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоаси қўлга киритдилар.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Кубоги, дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech