5 Ноябр 2022 йил 448

Навоийда 17 нафар ИИБ ходимига уй-жой олиш учун дастлабки бадал пуллари тўлаб берилди

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш даврида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг  ­биргина мақсади - халқни рози қилиш ва аҳолига яқиндан хизмат кўрсатишга қаратилган. Бундай ислоҳотлар Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ҳам ижтимоий-иқтисодий томонлама қўллаб қувватлаш ҳамда уларнинг яхши турмуш шароитиларда яшашлари учун хизмат қилмоқда. Шу маънода Навоий вилояти ички ишлар органлари ходимларининг бир гуруҳига ипотека кредитидан фойдаланган ҳолда турар жой сотиб олиш учун дастлабки бадал пули ажратилди.Шунингдек, тадбирда ходимлар ва уларнинг яқинларига сертификатлар топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech