12 Феврал 2023 йил 334

Навоийда 2000 Ақш доллари эвазига ишга киритишга ваъда қилган шахс қўлга олинди

Раҳматилла институтни тугатгач педагог бўлиб ишлашни хоҳламади.  Гузарга чиққанида гап орасида  ўзига ёқадиган иш излаб юрганини айтиб қолди. Қўшниси Ҳасан Ўзбекистон Республикаси ФВВ Навоий вилояти бўйича бошқармасининг кадрлар хизматида ишлайдиган таниши орқали ишга киритиб қўйишини айтиб, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирди. Эвазига жараён иштирокчиларининг хизмат ҳақи дея, 2000 Ақш доллари сўради.  Раҳматилла бир неча кун обдон ўйлаб,  пулни беришга қарор қилди. Негаки, Ҳасан қўшни маҳалладаги Элбекни ҳам шу аснода ишга киритиб қўйганини эшитган эди. Икки кундан сўнг пуллардан бир қисмини яъни, 11 млн сўмни Ҳасанга бераётган вақтда Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ ва ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. (Исмлари ўзгартирилган)

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech