7 Январ 2021 йил 75

Навоийда 240 миллион сўм қийматидаги фирибгарлик ҳолати аниқланди

          Жиноят ишини тергов қилиш жараёнида, 1991 йилда туғилган Кармана тумани Талқоқ МФЙда яшовчи, уй қурилиши  билан шуғулланувчи МЧЖ савдо бўлими бошлиғи Р.Ж ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, фуқаро А.В га 7 йил муддатга пулларни бўлиб тўлаш шарти билан берилган 240 миллион сўмлик квартиранинг ҳужжатларини тайёрлаб бериб, А.В квартира учун пулларни тўлиқ тўламаган бўлсада, нотариал тартибда фуқаро А.Внинг номига расмийлаштирилишига эришиб, жамиятга 240 миллион сўмлик моддий зарар етказиб, қўлга киритган пулларни ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборганлиги аниқланган.

          Мазкур ҳолат юзасидан Р.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

                 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech