17 Декабр 2022 йил 241

Навоийда 3-сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар ўртасида воллейбол спорт мусобақасининг дастлабки босқичи якунланди

  Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни Ватанга бўлган садоқати, ички ишлар органлари хизматига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Навоий вилоятида жойлашган шаҳар-туман 3-секторлари ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар иштирокида “Биз жиноятчиликка қаршимиз” шиори остида спортнинг волейбол тури бўйича Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасининг “Шаҳар-туман” ҳамда “Минтақавий” босқичи ўтказилди.

60 дан ортиқ маҳаллалар иштирок этган “Шаҳар-туман” босқичининг қизғин ва муросасиз баҳслари якунига кўра ҳар бир шаҳар-тумандан ғолиб 8 та маҳалларлар мусобақанинг 2-босқичи бўлган “Минтақавий” босқичга йўлланма олдилар.

“Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Кубоги” мусобақасининг финал босқичи жорий йилнинг 21-декабрь куни ўтказилиши белгиланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech