17 Декабр 2020 йил 285

Навоийда 39 минг дона пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди

 Вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор тадбирлар ташкил этилиб, пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиб келинмоқда. Соат 15:00ларда Навоий шаҳар Ёшлик кўчасида, тадбирга жалб қилинган “Шартли харидор”га, Самарқанд вилояти Нарпай тумани Турон МФЙда яшовчи, миллати ўзбек 2 нафар вояга етмаган йигитлар 6 млн сўм пуллар эвазига 45 блок, ҳар бир блокда 10 қути, ҳар бир қутида 60 дона “Трения” номли пиротехника воситаларини сотаёгани аниқланиб, савдолашаётган вақтда Навоий шаҳар ИИБ ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди. Йигитларнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда 20 блок “Трения” номли пиротехника воситалари сақлаб келинаётгани маълум бўлди.

       Жами бўлиб 39 минг дона пиротехника воситалари холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

             Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech