17 Декабр 2020 йил 345

Навоийда 4800 дона "пақилдоқ"ни сотаётган шоввоз тўхтатиб қолинди

      “Янги йил” байрами яқинлашгани сайин пиротехника воситаларига бўлган талаб ортиб бориши барчамизга маълум.
Бугунги кунда турли хил ноҳуш вазиятларни олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига қарши профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
      Навбатдаги тадбир Навоий вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Навоий шахрида ўтказилди. Тезкор тадбир давомида вояга етмаган С.Д исмли шахс 4800 дона пиротехника воситаларини келишилган нархларда сотаётгани аниқланиб, тўхтатиб қолинди. Ҳолислар иштирокида ашёвий далиллар расмийлаштирилиб, қоидабузарга нисбатан баённома тузилди.         

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech