5 Январ 2021 йил 347

Навоийда қидирувда бўлган шахс 5 йил деганда қўлга тушди

      "Ўғри ўғирлаб йўлга тушар,Охири бориб қўлга тушар" - деганлари рост гап. Бундан 5 йил муқаддам Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси, 2-қисми билан айбланиб, қидирувда бўлган шахс 2020 йилнинг 24 декабрь куни Навоий вилояти ҳудудида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ушланди. 

      Талончилик, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш жиноятини содир этиб, қилган ишига жазо муқаррарлигини англаган 1979 йилда туғилган Навоий шаҳар Ҳ.Дўстлиги кўчасида яшовчи С.Д 2015-йилдан буён  жавобгарликдан қочиб келаётган эди. Ёмон жазосиз қолмаганидек энди у ҳам қонун олдида жавоб беради.

     Ҳозирда фуқаро С.Дга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

                      Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech