6 Декабр 2022 йил 242

Навоийда 50 нафар карманалик ёшларга ID-карталари тантанали равишда топширилди

Куни кеча туман ИИБ бошлиғи ва Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан 50 нафар карманалик ёшларга ID-карталари тантанали равишда топширилди. Фуқаролик ҳужжатини қабул қилиб олган ёшлар юзида хурсандчилик, қалбида ҳаёжон борлиги кўриниб турарди. Негаки, улар озод ва обод юртнинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлиш бахтига эришдилар. Зеро, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон манфаатларини тўлақонли ҳимояси ҳамда қонун устуворлигини  таъминлашга қаратилган улкан  ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, жорий йилда Кармана тумани ИИБ МваФРБ томонидан 5020 нафар фуқаролар ID-карталари топширилди. Шу лардан 2214 нафарини 16 ёшга тўлган ёшлар ташкил этади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech