23 Март 2023 йил 288

Навоийда 90 гектар ерни 1 млрд сўмга пуллаётганлар қўлга олинди

Чорвачилик билан шуғулланиш учун Нурота тумани худудига борган Х.С танишлари орқали туманда яшовчи Й.Н ва Т.Нлар билан танишди. Х.Снинг мақсадидан бохабар бўлгач Нурота туманида жойлашган 60 гектар қишлоқ хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган ер жойи борлигини, агарда 1 млрд сўм берса атрофидаги бўш ер жойларни қўшиб 90 гектар қилиб танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтади.  Савдолашилган пулдан бир қисмини ҳозир, қолганини кейинроқ беришини айтган харидор билан  Навоий шаҳрида учрашишга келишишди.  Белгиланган санада Х.Снинг 700 млн сўм пулларни олаётган  Й.Н ва Т.Нлар Навоий вилояти ИИБ  ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech