14 Декабр 2022 йил 395

Навоийда ақидапарастликни тарғиб қилишда гумонланган хатирчилик фуқаро қўлга олинди

Бир неча йил чет элларда бўлиб қайтган хатирчилик Р.Ф билан ўтказилган профилактик суҳбат давомида унинг қўл телефони кўздан кечирилди. Р.Фнинг юриш-туришидаги ўзгаришлар бежизга эмас экан.  “You tube” ижтимоий тармоғидан  “Мухтор”, “Шомда ийд қурбонлигига тайёргарлик”, “Шаҳид рижоллар” каби кўплаб ақидапарастликни тарғиб қилувчи каналларга аъзо бўлган, изоҳ қолдириб телефон хотирасида сақлаган. Шунингдек, телеграм иловасида турли номаълум шахслар билан ақидапарастлик видеолавҳаларини алмашган. Айни пайтда туман ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими  ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот  хизмати

Text to speech