16 Май 2022 йил 340

Навоийда академик лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида "Оила-маънавий тарбия маскани" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Оила- муқаддас қўрғон. Бу ошиён ўз бағрида улғаётган ёш авлод қалби, онги-ю шуурига умуминсоний фазилатлар, барҳаёт қадриятларни сингдирувчи бешик, кишилик жамиятининг мустаҳкам пойдевори ва уни ҳаракатга келтирувчи қудратли куч ҳамдир.Шу боис ҳам тарбиявий, маънавий-маърифий, руҳий-ахлоқий, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга асосланган ижтимоий бирлик ҳисобланмиш оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик барқарор тарққиёт йўлида давом этади.

Бугун Навоий академик лицейи ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирокида “Оила-маънавий тарбия маскани” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам шундай мақсадларга йўғрилди. Давра суҳбатида Навоий вилояти ИИБда фаолият олиб бораётган мутахассис психологлар ҳамда тажрибали ходималар билан бир қаторда, жомеъ масжиди имом хатиби ҳам иштирок этди.

Йиғилишга таклиф этилганлар одоб-ахлоқи гўзал, жисмонан ва маънан етук авлодни тарбиялашнинг ягона йўли–барқарор оила қуриш эканини, оилани мустаҳкамламасдан туриб, давлат ва жамият тараққиётига эришиб бўлмаслиги, юртимиздаги сўнгги йиллардаги ўзгаришлар, янгиланишлар силсиласида аждодлардан мерос анъанавий қадриятларимизни янада бойитган ҳолда замонавий, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech