18 Сентябр 2022 йил 290

Навоийда академик лицей ўқувчилари стол теннисида куч синашдилар

ИИВ Навоий академик лицейида касбий тайёргарлик ойлиги  доирасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди. Мусобақада лицейнинг  26 нафар ўқувчилари иштирок этиб қизлар бўйича 106-гуруҳ ўқувчиси Жўраева Феруза, ўғил болалардан 202-гуруҳ ўқувчиси Ҳаётжон Тожиевлар биринчиликни қўлга киритишди. Шу каби тадбирлар лицей ўқувчиларини эпчил ва чоққон бўлишда ва жисмоний маданиятини ривожлантиришда дастурул амал бўлиши шубҳасиз. Ғолибларга раҳбарият томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар тантанали равишда топширилди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech