25 Декабр 2022 йил 251

Навоийда академик лицей ўқувчилари ва ота-оналари иштирокида чорак натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

ИИВ Навоий академик лицейида ўқувчиларининг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда йўл транспорт ҳодисалари, ёнғин хавфсизлиги ва ис газидан заҳарланиш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, интернет тармоқлари орқали қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнаш, турли ноқонуний сайтларга кириш ва унинг оқибатида келиб чиқаётган салбий ҳолатлар бўйича махсус тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Шунингдек, қишки таътил давомида ўқувчилар томонидан салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, йўл ҳаракати ва бошқа хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, таътилдан унумли фойдаланган ҳолда ИИВнинг буйруғи асосида тавсия этилган бадиий адабиётларни ўқиш, чет тилларини мустақил ўрганиш ва  бошқа талаблар ота-оналар иштирокида ўқиб эшиттирилди.

Йиғилиш сўнгида ўқувчиларининг ўқув йили давомида ўқиш ва спортдаги натижалари, маънавий-маърифий тадбирлардаги иштироки таҳлил қилинди.  Натижалари паст бўлган ўқувчилар ота-онаси иштирокида танқидий муҳокама қилиниб, келгусида натижаларини ижобий томонга ўзгартиришлари бўйича  кўрсатмалар берилди. Ўқув йили давомида ўқиш, спорт соҳасида яхши натижага эришган, лицей, вилоят ва республика миқёсида ўтказилган танловларда муносиб иштирок этган 26 нафар ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech