17 Январ 2023 йил 211

Навоийда академик лицей ўқувчилари ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этмоқда

ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчиларининг таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида  ватанпарварлик ойлиги  тадбирлар ташкил этилмоқда.  Жумладан, тадбир  доирасида  лицей ўқувчилари вилоят Маънавият ва маърифат марказидаги музейга ташриф буюрдилар.

Экскурсия давомида мутахассислар томонидан музейлардаги экспонатлар тарихи, қатағон қурбонига айланган адибларимиз, ватанпарвар аждодларимизнинг ҳаёти, мустабид тузумнинг халқимиз бошига солган кулфатлари, юртимиз тарихи, аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси, мамлакатимиз мустақиллигига эришиш, унинг тарраққий этиш жараёнлари,  босиб ўтган йўли, амалга оширган ишлари, шунингдек, Навоий вилояти тарихи унинг ерости бойликлари тўғрисида маълумотлар етказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech