3 Декабр 2022 йил 369

Навоийда академик лицей жамоаси сана муносабати билан хайрия акцияси ташкил этди

   3-декабр “Халқаро ногиронлиги бўлган шахсларни хуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ИИВ Навоий академик лецейи томонидан “Ўксик кўнгилларга меҳр улашайлик”  шиори остида хайрия акцияси ташкил этилди. Мазкур акцияда лицей маъмурияти билан бир қаторда ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди.

Академик лицей жамоаси томонидан Нурли маскан мактаб интернатида таълим олаётган ўқувчиларга иссиқ кийимлар ва пойафзаллар совға қилинди. Шунингдек, хайрия акцияси байрам тадбирига айланиб Нурли масканнинг иқтидорли ўқувчилари ижросида шеър ва қўшиқлар тингланди.

Ўтказилган тадбир академик лицей ўқувчилари учун жуда катта тарбиявий аҳамият касб этиб, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишлик, тинч ва осуда юртимизда инсон қадри нақадар улуғланишини, ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмаслиги яна бир бор ўз исботини топди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech