4 Июл 2022 йил 325

Навоийда акдемик лицей ўқувчилари "Заковат" интеллектуал ўйинида фаол иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчилари Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган “Заковат” ўйинларида фаол иштирок этишди. Интеллектуал ўйин Ёшлар иттифоқи Ҳарбий бўлим бошлиғи катта лейтенант И.Юлдошев томонидан очиб берилди ва ёшларнинг бугунги кунда эришган ютуқларини юксак эътироф этди. Лицейнинг “Ёшлик” ва “Хумо” жамоалари ўйин давомида пешқадамлик қилиб 2-ўринни қўлга киритишди. Ғолиблар жамоатчиликнинг фахрийлари томонидан диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech