12 Январ 2021 йил 339

 Навоийда қалбаки купюрани савдога киритган фирибгар фош қилинди

      2001 йилда Кармана туманида туғилган Айрончи МФЙ Зиёкор кўчасида яшовчи Ж.К ўзига тегишли бўлган “Самсунг-J-2” ва “S-3 mini” русумли икки дона уяли алоқа воситаларини сотиш мақсадида Навоий шаҳарида жойлашган эски буюмлар сотиш бозорига борганида,  унинг олдига, 1994 йилда туғилган Кармана тумани Боғишамол МФЙда яшовчи, вақтинча ишсиз У.Н келиб, ўзини “Азиз”  деб таништиради. Шундан сўнг, ундан икки дона уяли алоқа воситасини 770 минг сўмга сотиб олишга келишиб, алдаб, Навоий шаҳар Ломоносов кўчасида Эксперт криминалистика бўлимининг  хулосасига кўра, қўлбола усулда тайёрланган қалбаки 100 АҚШ долларини фуқаро Ж.Кга тақдим қилиб, “Самсунг-J-2” ва “S-3 mini” русумли икки дона уяли алоқа телефон аппаратларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. 

       Мазкур ҳолат юзасидан У.Нга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

               Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech