12 Январ 2021 йил 305

Навоийда ҳарбий - ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

         Республикамиз бўйлаб ватанпарварлик тадбирлари кенг кўламда ўтказиб келинмоқда. Навоий вилояти ИИБ ташаббуси билан тарғибот автокарвони Навоий шаҳридаги 2-умумий ўртатаълим мактабида бўлди. Мингдан ортиқ ёшлар иштирок этган тарғибот тадбирида Ички ишлар бошқармаси билан бир қаторда Миллий гвардия, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳамда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этишди. Кўтаринки руҳда бошланган тадбирда даставвал Кинология хизмати ходимлари томонидан хизмат итлари ёрдамида портловчи моддани аниқлаш ҳамда шартли жиноятчини қўлга олиш каби амалий кўникмалар ёшлар эътиборига ҳавола этилди.

        Шунингдек Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари томонидан намойиш этилган жанговар чиқишлар ёшларни ватан ҳимоясига отланишдек шарафли бурчини адо этишга чақирди. Тадбир сўнгида қурол аслаҳа ҳамда ҳарбий техникалар намойиш этилди. Ўқувчи ёшлар ўзларини қизқтирган саволларга соха ходимларидан жавоб олишди.

                     Навоий вилоят ИИБ Aхборот хизмати

Text to speech