3 Март 2023 йил 394

Навоийда қариндошини уйидан пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаган аёл қўлга олинди

32 ёшли самарқандлик аёл Зарафшон шаҳрида ишлаш учун бориб, қариндоши А.Бникидан қўним топди. “Тузини еб, тузлиғига тупурди”-дегани шу бўлса керакда. Хонадон эгалари йўқ пайтдан фойдаланиб 100 АҚШ доллари ҳамда 850 минг сўм пулларни ва қимматбаҳо идиш-товоқларни олиб уйдан қочиб кетган. Самарқандлик аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech