22 Март 2023 йил 314

Навоийда байрам муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Ёши кексалар, фахрий устозларни йўқлаш, бемор ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш  Наврўз байрамида бажарилиши анъанага айланган миллий урф-одатларимиздан биридир. Шу мақсадда Навоий вилояти ИИБ ходимлари соҳада кўп йиллар хизмат қилган айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олишди. Вилоятнинг олис туманлари  Нурота, Учқудуқ, Томди, Конимех туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида ҳам фахрийлар хонадонларига ташриф буюрилиб  байрам билан қутланди.

  • Наврўз байрами чинаккам эзгу ва хайрли амаллар шодиёнаси десам адашмайман. Ҳар йили шу кунда ёш ходимларнинг хонадонимга ташрифидан хурсанд бўламан, кўнглим тоғдек кўтарилади. Шогирдларимизнинг жасурлиги, шижоати сабаб Она диёримиз тинч ва осуда. Гўзал юртмизга эса фақат байрамлар ярашади, -дейди истеъфодаги фахрий Музаффар Баҳромов.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмат

Text to speech