30 Январ 2021 йил 285

Навоийда бир фуқарони НКМКга ишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

   Инсон дунёга келибдики, ҳаётда ўз ўрнини топиш учун умри давомида илм олиб меҳнат қилади. Енгиллик қидириб, қинғир йул билан қийиқ қидирганлар табиийки мақсадига эриша олмайди.

   1962 йилда Навоий шаҳрида туғилган Ғалаба шоҳ кўчасида яшовчи фуқаро С.Т ҳам 1989 йилда туғилган Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Сарой МФЙда яшовчи К.Н билан танишиб, унинг ишончига киради. 600 АҚШ доллари эвазига фуқаро К.ни Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли қўриқлаш бўлимига ишга киритишни ваъда қилади. Ҳолислар иштирокида ўтказилган тадбир давомида 2021 йилнинг 8 январь куни Навоий шаҳар Парвоз кўчасида фуқаро С. келишилган пулни - 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган вақтда ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан далиллар билан ушланди.  

   Мазкур ҳолат юзасидан С.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

         Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech