29 Декабр 2020 йил 395

Навоийда бир гуруҳ Ички ишлар ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди  

 

Поёнига етиб бораётган йилимиз кўп соҳалар ва тармоқлар учун чинакам синов йили бўлди. Пандемия шароитида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бош мақсадга айланди. Мазкур жараёнда эса, Тиббиёт ходимлари билан елкама-елка туриб халқимизни оғир вазиятдан олиб чиқишда Ички ишлар ходимлари ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатишди. Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан ана шундай фидоий, халқпарвар юртдошларимиз давлатимизнинг юксак унвон, медал ҳамда орденлари билан мукофотланишди. Навоий вилояти ҳокимлиги биносида ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармасининг 6 нафар ходими турли даражадаги мукофотлар билан тақдирланишди.

  1. Полковник Турсунов Рустам  Раҳмонович – Навоий вилояти ИИБ бошлиғи  “Мардлик”ордени
  2. Капитан Худойқулов Улуғбек Фармонович “Содиқ хизматлари учун” медали
  3. Майор Нурбердиев Жанибек Сахибекович  “Содиқ хизматлари учун”  медали
  4. Кичик сержант Қуванов Ботирали Обидович “ Шуҳрат” медали
  5. Подполковник Маматназаров Лазизбек Турақулиевич “Шуҳрат” медали
  6. Майор Содиқов Алишер Розиқович “Шуҳрат” медали

Берилган бу мукофотлар тизимга берилган баҳо ҳамда эътибор наъмунасидир. Ички ишлар ходимлари доимо халқ хизматида!

           Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech