11 Январ 2023 йил 224

Навоийда бозор дўконларини ўмарган учқудуқлик 20 ёшли йигит қўлга олинди

Эндигина 20 ёшга кирган учқудуқлик бўз йигит ўзига муносиб иш ахтаришни хаёлига ҳам келтирмади. Оқибатини ўйламай ўзгаларни мол-мулкига эга чиқишни афзал билди. Бир куни ярим кеча 01:30лар атрофида Учқудуқ деҳқон бозорига бориб Солиха Мамановага(исми ўзгартирилган) тегишли дўконни қулфини бузди. Аниқроғи қўшни уйда турадиган Солиха опани савдогар эканлигини ва қаерда дўкони борлигини яхши биларди. Дўкон ичидан нақ 35млн пулларни ўмариб воқеа жойидан қочиб қолди. Қанча юзини беркитишга уринган бўлса ҳам синчков туман ички ишлар ходимлари камерадаги қиёфаси орқали топишди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech