23 Декабр 2022 йил 268

Навоийда бозорда ўғирлик қилган аёл қўлга олинди

Қиш фасли бўлишиига қарамай жонажон она юртимиз бозорларида турли мева ва сабзавотлар бисёр.  Харидорлар ҳам кам эмас. Одамлар гавжум жойлар эса нияти бузуқлар учун айни муддао бўлди. Хатирчилик 36 ёшли  И.Н тумандаги Хўжақулобод деҳқон бозоридан маҳсулотларни сотиб олиб пулини тўлай деса сумкасида ҳамёни йўқ. Шу заҳотиёқ бозорда жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ички ишлар органи ходимларига мурожаат қилди. Бир неча соатда камераларда муҳрланиб қолган аёл  бозордан шошиб чиқиб кетаётган пайтда ушланди. И.Нга тегишли кичик сумка ҳам унинг ёнидан топилди. Жиноятни содир этган аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси     Жиноят кодексининг 169-моддаси 2- қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech