16 Ноябр 2022 йил 281

Навоийда чорва моли ўғирлашда гумон қилинган фуқаро қўлга олинди

Халқимизда “Ёз ёмғири лой бўлмас, ўғри асло бой бўлмас”деган нақл бежизга айтилмаган. Хатирчилик 47 ёшли О.У ҳалол меҳнат қилиб рўзғор қилишни эмас, осон ва оқибати хунук йўлни танлади. Гап шундаки, қўшни маҳаллада жойлашган фермер хўжалик майдонига бориб далада ўтлаб юрган бозор нархи 9 млн сўмлик бир бош чорва молини ўғирлаб кетди. Туман ИИБ ходимларининг тезкор тадбири натижасида гумонлвнувчи фуқаро молни бозорга пуллаш учун олиб борган вақтда қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech