30 Декабр 2022 йил 270

Навоийда чорва молларини алдов йўли билан сотиб олган фуқаро қўлга олинди

Навбаҳор тумани Ҳаловаттепа маҳалласида истиқомат қилувчи  38 ёшли И.С чорва моллари савдоси билан шуғулланади. Мол олиб сотарлигини бутун маҳалла билади. Икром ҳам чорва молларини сотаётганда ҳеч иккиланмади. Бир маҳаллада яшагани учун И.Сга ишонди. Унинг алдовларига учиб 10 бош қорамолини 121 млнга насияга бериб юборди.  2 ойдан сўнг пулларни қайтаришга ваъда қилган  И.С эса 6 ой ўтса ҳамки  бир сўм бермади. Молларни бирин-кетин сотиб пулларни эҳтиёжи учун ишлатиб юборди.

Тарвузи қўлтиғидан тушган Икром эса туман ИИБга мурожаат қилди. И.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech