1 Март 2023 йил 321

Навоийда дўкондан челакларни яширин равишда олиб кетган шахс қўлга олинди

Яйра опа қарийб 7 йилдан буён савдо-сотиқ билан шуғулланади. Навоий шаҳрининг 10-кичик даҳасида жойлашган унга тегишли 17-дўкон жўжалик моллари сотишга мўлжлланган.  Челак, тоғора ва ҳокандоз каби уй-рўзғор буюмлари дўконнинг ташқари томонида турганлиги айрим “қўли эгри”ларга қўл келди. 32 ёшли Т.С сотувчининг харидорлар билан савдо қилаётганидан фойдаланиб ташқаридаги 15 дона челакни яширин равишда ўғирлаб воқеа жойидан ғойиб бўлди. ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бозор атрофидаги камералар орқали Т.Снинг қилмиши фош этилди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech