3 Феврал 2023 йил 380

Навоийда ёш ходимларга фуқаролар билан ижобий муомала-муносабатларини шакллантириш бўйича семинарлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Навоий вилоятида ёш ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда улар зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, виждонан бажариш хизмат вазифаларини бажариш чоғида фуқаролар билан психологик алоқа ўрната олиш қобилиятини шакллантиришга қаратилган ўқув семинарлари ўтказилмоқда. Бу галги семинарда вилоят ИИБ ЙҲХБнинг ёш ходимлари иштирок этди. Тарғибот тадбирида мутахассис психологлар асосий масала яъни ходим ва фуқаро ўртасидаги муомала-муносабат тўғрисида тушунчалар берди. Қизғин руҳда ўтган тадбирда ходимлар ва фуқаролар ўртасидаги зиддиятли ҳолатлар мисол келтирилиб, вазиятдан чиқишнинг мақбул усуллари ҳақида тушунтирилди.

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech