17 Март 2023 йил 286

Навоийда ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича навбатдаги тарғибот олийгоҳ талабалар билан ташкил этилди

  Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Навоий вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Умид Адизов иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Унда ёшлар орасидаги жиноятчилик ҳолатларининг хунук оқибатлари ҳақида суҳбатлашилди. Ёшлар иштирокидаги жиноятлар чуқур  таҳлил этилди

Шунингдек жамиятда юриш-туриш  ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳақида тушунтиришлар берилди. Тадбир якунида  талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди, мавзу юзасидан роликлар намойиш этилди.

— Замон тез ривожланиб бормоқда. Бу биздан икки карра тезкорликни талаб этаяпти. Айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир талаба ортида ота-она умиди, устозлар ишончи бор!- дейди  Навоий вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи полковник Умид Адизов.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech