17 Феврал 2023 йил 358

Навоийда “Фидоий аёл ходима” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар орасидан ўз касбининг моҳирларини аниқлаш ва уларни эътироф этиш, шунингдек, уларни жамиятдаги мақомини, фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда руҳий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Фидоий аёл ходима” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мазкур танлов 3 та йўналиш - иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, жонговар тайёргарлик ҳамда билим даражалари синовдан ўтказилди.  Бунда навоийлик ходималар 1000 метрга югуриш, Макаров тўппончасини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайтадан йиғиш ҳамда соҳа бўйича тест синовларини топширишди.

 Фахрли 3-ўринни бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси кадрлар гуруҳи катта инспектори майор Маҳзуна Раҳмонова, 2-ўринни бошқарма МваФРБ хорижга чиқишни расмийлаштириш гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори, майор Дилдора Тураева қўлган киритди. Кўрик-танловнинг мутлақ ғолиби деб Навоий шаҳар ИИБ 2-сон Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори капитан Сурайё Хусанова топилди.

 Ғолиб фидоий ходималар бошқарманинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech