4 Январ 2021 йил 325

Навоийда фирибгар 2 фуқарони 440 млнга чув туширди

         1985 йилда туғилган “Аср биллур Навоий бўстон” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган, Навоий шаҳар Нурафшон кўчасида яшовчи Ж.М 2019 йилнинг октябрь ойида таниши, 1954 йилда туғилган Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида яшовчи М.Мнинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган Навоий шаҳар А.Темур кўчаси 28-уй 31-хонадонни жами нархи 240 млн. сўм миқдоридаги пул эвазига сотиб олишга келишиб, ушбу пулларни бермасдан алдов йўли билан хонадон учун сотиш ҳуқуқи билан ўзининг номига ишончнома расмийлаштириб олишга эришиб, ишончнома орқали хонадонни ўзга шахсга сотиб юборганлиги аниқланган. Бундан ташқари Ж.М 2020 йилнинг январь ойида таниши, 1990 йилда туғилган Навоий шаҳар Меъморлар кўчасида яшовчи А.Жнинг ишончига кириб,  унга тегишли бўлган Навоий шаҳар 17-кичик тумандаги кўп қаватли қурилиши тугалланмаган уйда жойлашган жами нархи 200 млн. сўмга сотиб олиш учун мижоз топиб бериш учун ва унга пулларини бир ой ичида тўлаб беришини ваъда қилиб, ушбу хонадонни муқаддам ўрталарида юзага келган қарздорликлари эвазига фуқаро М.Мнинг номига расмийлаштириб беришга эришиб, А.Жга ваъда қилинган пулларни бермаганлиги аниқланган.

        Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. 

              Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech