7 Декабр 2020 йил 287

Навоийда фирибгарга акфа дераза ўрнатиб бериш қимматга тушди

Навоий шаҳар Жасорат кўчасида яшовчи (Ф.И.Ш ўзгартирилган) Наташа Александрова Навоий шаҳар ИИО ФМБга мурожаат қилиб, 1992 йилда туғилган Хатирчи тумани Олтинсой МФЙда яшовчи, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи (Ф.И.Ш ўзгартирилган) Шухратов Шахзод унинг ишончига кириб, Наташанинг яшаш уйига акфа дераза ромлари ўрнатиб беришни ваъда қилиб, ундан 2.300.000 (икки миллион уч юз минг) сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Шухратовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бировнинг ҳалол йиққан пулларига кўз олайтириш ҳеч қачон яхшиликка етакламаган.  Шахзод бу ҳаракати ортидан суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлди. Энди қонун олдида  жавоб беради. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech