28 Март 2023 йил 356

Навоийда фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида ИИБ бошлиғининг сайёр қабули ташкил этилди

Бугун фуқаролар томонидан билдиралётган ҳар бир муаммо ва мурожаатга ечим топиш, аҳоли фаровонлигини ошириш сектор раҳбарлари зиммасидаги муҳим вазифа. Навоий шаҳридаги  Матонат   маҳалласида вилоят 3 сектор раҳбари томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам шаҳар аҳолисининг кўплаб мурожаатлари ҳамда муаммоларига ечим топишга хизмат қилди. Сайёр қабул давомида 20дан фуқаролар ижтимоий муаммолари билан қатнашди. Жумладан, шу маҳаллада уй-боғчаси ташкил этиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган Саёҳат Холиқова боғча ўйингоҳини безатиш ва жиҳозлаш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради. Тадбиркор мудиранинг муаммоси жойида ҳал этилди – 33 млн сўм миқдоридаги пуллар имтиёзли кредит асосида расмийлаштириб берилди. Ғалаба Шоҳ кўча чорраҳасидаги светафор носозлиги туфайли неваралари қийналаётганини айтган Мавлуда Худойқулованинг мурожаатига ҳам шу куннинг ўзида ечим топилди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари  туфайли светафор тузатилди.  Навоий шаҳрида 15 йилдан буён истиқомат қилаётган Николай Мильников Россия давлатида туғилган ўғлига фуқаролик паспорти олишда амалий ёрдам сўради. Мурожаат ечими бўйича вилоят МваФРБга топшириқ берилди.

Шунингдек, қабулда ишсизлик, ижтиоий ёрдам ва тиббий ёрдам масалалари бўйича мурожаатлар тингланди ва бажарилиши юзасидан тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech