20 Феврал 2023 йил 306

Навоийда фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

Навоий вилояти ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан ҳудудда яшовчи, фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Бунда тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунига биноан фуқароликка қабул қилиш тартиби тушунтирилди.  Шу куни 2нафар шахасларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш буйича хужжатлари қабул килинди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки,  ҳозирги кунда Навоий вилоятида 245та фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат қилади. Ўтган 2022 йилда 200дан ортиқ шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech