6 Январ 2023 йил 279

Навоийда гиёҳванд ўсимлик савдоси билан шуғулланаётган икки фуқаро қўлга олинди

Ҳалоллик-инсон қалбини ҳаловатга етакловчи, қолаверса жамиятда тотувликни таъминлашга хизмат қилувчи юксак инсонийлик белгисидир. Гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, мўмай даромад илинжида ҳалолликдан йироқда кун кечираётганлар ҳам топилади, афсуски. Қизилтепалик 27 ёшли С.Н ўз яшаш хонадонида кўкнор гиёҳванд моддасини етиштирди. Қуритилган заҳри қотилни сотишда эса маҳалладоши К.Лдан сотувдаги фойдадан улуш бериш эвазига ёрдам сўради. Харидорларнинг ташрифи эса икки маҳалладошнинг савдосига чек қўйди. Боиси, гиёҳванд модда учун олинаётган 250минг сўм пуллар ашёвий далилга айланиб С.Н ва К.Ллар қўлга олинди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 275-модаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилдмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech