26 Январ 2021 йил 346

Навоийда Халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида "Коррупция - келажакка ғов" номли давра суҳбати ўтказилди

       Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ходимлари томонидан Навоий вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ушбу соҳада фаолият олиб бораётган раҳбар ҳамда ўқитувчи ходимлар иштирокида "Коррупция - келажакка ғов" номли давра суҳбати ўтказилди. Унда Президентимизнинг Олий мажлисга қилган мурожаатномасидан келиб чиқиб, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликлар, жумладан, коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда педагог ходимлар ҳам масъулиятли бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳамкорлигида тайёрланган “Нигоҳ” номли кўрсатув йиғилганлар эътиборига намойиш этилиб, уларга коррупция ва бу каби жиноятлар келажакка соя солиши, миллат тафаккурига тўсиқ бўлиши тушунтирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech