2 Декабр 2022 йил 316

Навоийда халқаро ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан тадбирлар ташкил этилмоқда

 Навоий вилояти ИИБ  ЖҚХ  ЖҚБ ходимлари томонидан 1-декабрь бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирга Навоий давлат педагогика институти талабалари, ИИВ Академик лицейи ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларини тайёрлаш маркази  ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирга Навоий вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази  ходимлари таклиф этилди. Унда мутахассислар ОИТС касаллиги ва ундан сақланиш йўллари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, вилоят ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш  бўлими ходимлари ОИТСга қарши курашишнинг қонуний асосларини сўзлади. Тингловчилар учун мавзуга оид видеолавҳа намойиш этилиб, буклетлар тарқатилди.

 Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech