8 Май 2023 йил 288

Навоийда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар хотирланди

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоят ИИБ ҳамда республика маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими билан ҳамкорликда Нурота туманида истиқомат қилаётган марҳум майор Олимжон Юсупов хонадонига ташриф буюрилиб оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Қасамёдига содиқ қолиб она юрт тупроғини жиноятчи қузғунлардан ҳимоя қилган эр йигитнинг қаҳрамона жасорати хотирланиб оила аъзоларига байрам совғалари топширилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech