5 Ноябр 2022 йил 293

Навоийда ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари хатирчиликлар муаммоларини ўрганди

Хатирчи  тумани ҳудудининг комплекс ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари ҳамда туман ҳокимлиги иштирокида ўтган бу галги  учрашувда 20дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Унда фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бандлик масаласи бўйича мурожжатлар ижобий ҳал этилди. Жумладан, Чечак МФЙда истиқомат қилувчи Роҳат Мақсудованинг ёлғиз оналиги ва бир неча йилдан буён яшаш хонадонининг томи йўқлиги сабабли ёрдам сўраб қилган мурожаати шу куннинг ўзида ҳал этилди. Саҳоват ва кўмак жамғармаси ҳисобидан уйининг томи ёпиб берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech