29 Апрел 2023 йил 342

Навоийда ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Навбаҳор туманида ўтказилди

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда Ҳарбий пракурори томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Навбаҳор туманида cайёр қабул ўтказилди.Сайёр қабулда жами 20дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик, ички йўлларни шағаллаштириш, моддий ёрдам  ҳамда тиббий-ижтимоий кўмак мавзуларида бўлди.

Жумладан, Қалқонота МФЙда истиқомат қилувчи Ойдин Нуралиева  6 ойлик фарзандини қулоғи эшитмаётганлиги, у учун эшитиш қурилмаси олишида ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати шу куннинг ўзида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ҳал этилди.  Ёш куч МФЙдан Бунёд Хидиров фарзандини олий ўқув юртида шартнома пулини тўлашга амалий ёрдам беришида кўмак сўради. Унинг ҳам муаммоси ёшлар ишлари агентлиги билан бирга ҳал этилди. Сайёр қабуллар давомида келиб тушган  шу каби мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича туманнинг тегишли мутасадди соҳа раҳбарларига кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, аниқ кўрсатмалар берилди.

Навоий вилояти вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech