20 Май 2023 йил 248

Навоийда ИИБ бошлиғи ўринбосари олийгоҳ талабалари ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди

Ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги тарғибот- ташвиқот ишлари ички ишлар органлари тизимида ижобий натижа кўрсатаётгани қувонарли. Бинобарин, бу борадаги саъй-ҳаракатлар вилоятимизда кенг миқёсда олиб борилмоқда. Бугун Навоий давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультети талабалари ва ота-оналари билан ўтказилган учрашув ҳам шулар жумласидандир. Тадбирда сўзга чиққан мутасаддилар ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи содир этилаётган қонун бузилиш ҳолатларининг аксариятида ёшлар, шунингдек талабалар борлиги, бу эса ҳар биримизни мулоҳазага чорловчи мавзу эканлигини таъкидлади. Ёшлар ўртасида содир этилётган жиноятлар жумладан фирибгарлик,  ўғрилик ва терроризм кабиларни хамда кибержиноятларини олдини олиш буйича тушунтиришлар берилди. Ота -оналарга эса фарзанди тарбияси ҳамда таълим олиш жараёнларини назорат қилиб боришлари айтилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech