26 Май 2023 йил 296

Навоийда ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Кармана туманида бўлиб ўтди

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Кармана тумани Боғишамол маҳалласида бўлиб ўтди. Сайёр қабулда вилоят пракурори ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ҳам иштирок этди. Унда 20 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Жумладан шу маҳалладаги Ҳалима опа Умарова қизининг олийгоҳ шартнома пулларини тўлашда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда тўлаб берилди. Сабриддин Санаев эса бахтсиз ҳодиса туфайли соғлигини йўқотгани ва муолажалар учун маблағи йўқлигини айтди. Унинг ҳам муаммоси Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси билан бирга ҳал этилиб, дори-дармонлар берилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech