18 Сентябр 2022 йил 317

Навоийда ИИБ ходимлари фарзандлари сув спортида беллашдилар

Касбий тайёргарлик ойлиги доирасида Навоий вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фарзандларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари орқали соғлом турмуш тарзини таъминлаш мақсадида сузиш мусобақаси ташкил этилди. Ноанъанавий спортда куч синашган ўсмирлар турли сув машқлари орқали ғолиблик учун ҳаракат қилдилар. Сув спортининг ашаддий ихлосмандлари вилоят ИИБ томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech