27 Январ 2023 йил 339

Навоийда ИИБ ходимлари томонидан президент қарори бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

11-сон жазони ижро этиш калониясида вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ—10-сонли қарор бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ходимларга қарор мазмун-моҳияти етказилиб, қарорда назарда тутилган ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда ишлаш бўйича вазифалар, кадрлар билан ишлаш соҳасидаги ислоҳотлар, ИИВ Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор-қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотасини киритиш, лицейларда ўқув-тайёрлов марказларини ташкил этган ҳолда ўқувчи ва фуқаролар учун қўшимча ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича пулли таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилганлиги каби имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech