7 Ноябр 2022 йил 345

Навоийда ИИБ ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ёшлар таълим масканларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарали ташкил этилмоқда. Шу каби тадбирларнинг навбатдагиси Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети талабалари билан ташкил этилди. Унда мутахассислар томонидан айни пайтда тобора авж олиб бораётган кибержиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш чоралари ҳамда унинг оқибатлари ҳақида маълумот берилди. Интернет технологияси билан деярли ҳар куни алоқада бўлаётган талабаларнинг ижтимоий тармоқ фирибгарларидан огоҳ бўлиши ва интернет ўйинларидан воз кечишга чақирувчи  буклетлар тарқатилди. Шунингдек, пора бериш ва олиш жиноятлари учун белгиланган қонуний чоралар ҳамда жамият ривожига таъсири ҳақида иштрокчиларга тушунчалар берилди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хихмати

Text to speech