22 Декабр 2020 йил 308

Навоийда ИИБ ходимлари учун байрам арафасида арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди

       Янги йил барчамиз орзиқиб кутадиган байрам. Табиийки мазкур жараёнда арзон ва сифатли маҳсулотларга эҳтиёж сезамиз. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан соҳада хизмат қилаётган ходимлар учун арзонлаштирилган янги йил ярмаркаси ташкил этилди. Бозор нархидан анчагина арзонлаштирилган гўшт, ёғ, ун, ширинликлар, балиқ маҳсулотлари ҳамда салқин ичимликлар турфа пишиқриқлар қулай нархларда таклиф этилмоқда.

      “Бу байрамни биздан ҳам кўпроқ фарзандларимз орзиқиб кутади. Ярмаркадаги нархлар анча арзон ва ҳамёнбоп. Ходимлар учун бу каби қулайлик иш унумдорлигига ижобий таъсир этади ”- дейди ИИБ Кадрлар бошқармаси ходими капитан Ф.Бегбоев

       Бу каби ярмаркалар ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишда байрам кунларида ортиқча оворагарчиликларни олдини олишда муҳим ўрин тутади. Эслатиб ўтамиз, бу каби арзонлаштирилган ярмаркалар вилоятнинг барча шаҳар туман Ички ишлар бўлимларида ташкил этилиши белгиланган.

       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

Text to speech