10 Май 2023 йил 372

Навоийда ИИБ ходимлари ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди

Спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитиб юртдошларга ғурур-ифтихор бағишлайди. 

Сўнги йилларда ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатимизни халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида Ички ишлар органларида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят ИИБ ходимлари ўртасида “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Маънавият ойлиги” доирасида  мини футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада бошқарманинг барча таркибий тузилма ва ҳудудий бўлинмаларидан жами 22 та жамоа иштирок этди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда 3-ўринни – Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ жамоаси, 2-ўринни – Навоий вилояти ИИБнинг МваФРБ, ҲПБ ҳамда Тергов бошқармасидан иборат терма жамоаси. Биринчилик эса Навоий вилояти ИИБ Навоий кон метталургия комбинати Ички ишлар бўлими жамоасига насиб этди. Ғолибликни қўлга киритган жамоалар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Кубоги, дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech